Бўш иш ўринлари
Диққат, танлов!
  • 30.01.2024
  • 49

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

Электр ва иссиқлик энергияси соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бош бошқармаси етакчи мутахассиси (электр энергияси бўйича);

Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси бош мутахассиси (нефт-газ бўйича);

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (электр энергияси бўйича);

Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (нефт-газ бўйича);

Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (автоматлаштирилган бошқарув тизими бўйича — АСУ);

Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (электр энергияси бўйича);

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (электр энергияси бўйича);

Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (нефт-газ бўйича);

Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (нефт-газ бўйича);

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси (электр энергияси бўйича).

▪️Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Аризалар 2024 йил 2 феврал куни соат 23:59 гача қабул қилинади.

▪️Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма.

▪️Ягона идентификация тизими — ▪️ id.egov.uz дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма.

▪️Мурожаат учун бот — @vacancy_argos_bot

Манба: https://t.me/minenergy_uz/10399

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>