Қизиқарли хабарлар
Дунё миқёсида 2023 йили жами 25,9 миллионта электромобилдан фойдаланилган бўлса, унинг салмоқли қисми, яъни 14,1 миллионтаси Хитой ҳиссасига тўғри келди
  • 09.02.2024
  • 203

Дунё миқёсида 2023 йили жами 25,9 миллионта электромобилдан фойдаланилган бўлса, унинг салмоқли қисми, яъни 14,1 миллионтаси Хитой ҳиссасига тўғри келди. Бу умумий бозорнинг 55 фоизи, демакдир. 2013 йилда ушбу кўрсаткич атиги 8 фоизни ташкил қиларди.

Гибрид автомобилларни ҳам қўшганда, бугун Хитойда “яшил ёқилғи” билан ҳаракатланадиган автомобиллар жами сони 18,3 миллионтани ташкил этмоқда.

Хитой инфратузилмалар тараққиёти алянси берган маълумотга кўра, 2023 йили мамлакатда 2,7 миллионта электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилган. Жорий йилда яна 3,8 миллионта худди шу каби ускуналарни ўрнатиш кўзда тутилган.

Айтиш керакки, бунинг 100 мингтаси ҳар қандай электрокарни атиги 8 дақиқада электр токи билан 100 фоиз таъминлай оладиган, 600 кВт қувватга эга ускуналардан иборат бўлади.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/10489

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>