Қизиқарли хабарлар
2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
  • 12.02.2024
  • 196

Олимларнинг фикрича, 2024 йил рекорд даражадаги 2023 йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Бу Эл Нино яъни Тинч океанининг экваториал қисмида сувнинг сирт қатламининг исиши туфайли содир бўлади.

2023 йилда глобал ҳарорат саноатлашиш давридан олдинги ўртача кўрсаткичдан 1,4 даража юқори бўлган эди. 2024 йилда бу кўрсаткич ошиши эҳтимоли катта. Шундай қилиб, бу йил сайёрамиздаги ўртача ҳарорат саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,3-1,6 даражага ошади.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/2392

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>