Янгиликлар
«Самарқанд МЭТ» филиали: Филиалда мавжуд электр қурилма ва ускуналари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 20.02.2024
  • 83

⚡️ Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги каби «Самарқанд МЭТ» филиалида ҳам авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ва тун-у кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Жумладан. барча подстанциялардаги автотрансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги ҳамда бошқа техник-муҳандислик кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.

Шунингдек, юқори кучланишли подстанциялардаги очиқ тақсимлаш қурилмалари ва кабель каналларининг усти қор қопламасидан тозаланиб, навбатчи гуруҳлар иш фаолияти учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Шу билан бирга, 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари тепловизор ускунаси ёрдамида навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

✔️ Назорат кўрикларида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда

Маълумот ўрнида: юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш учун, яъни зарур техник-муҳандислик амалиётларини бажариш учун зарур автотранспорт ва механизмлар, шунингдек, захира мойлаш-материаллари мавжуд.

Юқорида санаб ўтилган назорат тадбирлари ва иш жараёни «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги “Сўғдиёна”, “Самарқанд”, Чўпон-Ота”, “Иштихон”, “Каттақўрғон” ва “Сувли” подстанцияларида амалга оширилди ва ҳар соатда Ситуатцион таҳлил бошқармаси ҳамда Тизим хизматлари бош бошқармаларига тегишли тартибда маълум қилиб борилмоқда.

✍️ Махмут Пардаев, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали директори

▶️ Батафсил

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>