Янгиликлар
«Сурхондарё МЭТ» филиали: Юқори кучланишли электр тармоқлари таянч устунларининг мустаҳкамлиги назорат кўриклари орқали таъминланмоқда
  • 20.02.2024
  • 66

Айни пайтда магистрал электр тармоқлари бригадаларининг иш фаолияти мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларидаги дашт-чўл зоналарида, яъни қор ёғмаган ҳудуддарда ҳам (Сурхондарё вилояти) қизғин давом этмоқда.

Мисол учун, 220 кВ кучланишли ва техник-муҳандислик номи Наибобод-1 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғи 176-сонли таянч устунининг остки қисми кучли шамол таъсирида кўчган қум массаси билан кўмилиб қолган (коррозия келиб чиқишига сабаб бўлади). Мазкур темир конструкцияли таянч устунининг остки қисмига уюлиб қолган қум тозаланиб, электр тармоғи ҳимоя зонаси остидаги ўсимлик қолдиқлари йўқотилди. Шунингдек, ушбу линиянинг 162- ҳамда 163-сонли таянчлари ости қамиш ҳамда чўл бўта ўсимликлари қолдиқларидан тозаланди.

Бундан ташқари, 220 кВ кучланишли электр тармоғининг 165-сонли таянч устуни остки қисмида кучли шамол таъсирида очилиб қолган бетон таянчларнинг ён атрофи қум билан тўлдирилиб, таянч устунининг мустаҳкамлиги таъминланди.

Маълумот ўрнида: Сурхондарё вилоятининг қор ёғган бошқа ҳудудларидаги юқори кучланишли подстанция ҳамда 220–500 кВкучланишли электр узатиш тармоқларида назорат кўриги тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Сурхондарё вилоятидаги барча подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги ҳамда бошқа техник-муҳандислик кўрсаткичлари доимий назоратга олинган. Филиалда зарур захира материаллари мавжуд ҳамда махсус техника ва механизмлар навбатчи бригадалар иш жараёнига сафарбар этилган.

✍️ Отабек Ашуров, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори

▶️ Батафсил

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>