Янгиликлар
Турдош ташкилот электр тармоқларида юзага келган носозликларни бартараф этишда ёрдамчи бригадалар фаолияти
  • 20.02.2024
  • 53

 ⚡️ Аввал хабар берилганидек, кучли шамол натижасида Бухоро вилоятидаги 110 кВ кучланишли «Л-Газли-1» ҳамда «Л-Газли-2» электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келишига сабаб бўлган эди.

Авария оқибатларини бартараф этиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ махсус бригадаларига «Бухоро магистрал электр тармоқлари» ҳамда «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиаллари мутахассислари ёрдамчи бригадалар сафида носозликларни бартараф этишда фаол иштирок этишмоқда.

Таъмирлаш-тиклаш ишларига зарур автотранспорт ва механизмлар жалб этилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>