Янгиликлар
«Хоразм МЭТ» филиали: Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 21.02.2024
  • 75

Хоразм вилояти ҳудудидаги юқори кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган навбатдан ташқари назорат кўриклари — uzbekistonmet.uz

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти навбатчи бригадалари томонидан айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлар белгиланган тартибда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.

❗️Хоразм вилоятидаги барча подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги ҳамда бошқа техник-муҳандислик кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.

✍️ Руслан Раджапов, «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали бош муҳандиси

 

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>