Янгиликлар
Кеча мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 18 та носозлик бартараф қилинди
  • 12.03.2024
  • 53

Бу ҳақда АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Кеча, 11 март куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берамиз.

11 март куни электр станциялар орқали 235,2 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 3 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 49,5 млн кубометр табиий газ, 19,8 минг тонна кўмир ҳамда 1,9 минг тонна мазут ёқилди.

Туркманистон Республикасидан 14,4 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди.

Республика истеъмолчиларига 208,2 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 1 фоиз кўп электр энергияси, 143,6 млн кубометр, режадагига нисбатан 7 фоиз кўп табиий газ етказиб берилди.

Кеча мамлакатимиздаги 1 минг 343 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 378 минг кубометр табиий газ сотилди.

Шунингдек, автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали истеъмолчиларга 810 минг тонна суюлтирилган газ етказилди.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари автобензин ҳамда дизель ёнилғиси билан мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган даражада таъминланмоқда. Хусусан, 11 март куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан юртимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 4 минг 50 тонна автобензин етказиб берилди.

Шунингдек, биржа савдоларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 8 минг 470 тонна автобензин, 1 минг 296 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 5 минг 574 тонна автобензин ҳамда 1 минг 52 тонна дизель ёнилғиси сотилди

Вазирлик тизимидаги ташкилотлар корхоналарида қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда.

Республика ҳудудлари бўйлаб электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келаётган носозликлар ҳам тезкор бартараф этиб борилмоқда.

Кеча мамлакатимиз бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 18 та носозлик бартараф қилинди.

Хусусан, соат 12 дан 15 дақиқа ўтганида Хоразм вилоятида кучли ёмғир туфайли 6-10 кВли 41 та электр узатиш тармоғи 78 МВт қувват билан авариявий ўчган. Оқибатда Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманларидаги 12 минг 500 та истеъмолчилар қисман ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган. Соат 14:30 дан бошлаб истеъмолчиларнинг электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, соат 22 дан 58 дақиқа ўтганида тўлиқ тикланган.

Соат 13 дан 10 дақиқа ўтганида Қорақалпоғистон Республикасида кучли ёмғир туфайли 6-10 кВли 8 та электр узатиш тармоғи 13 МВт қувват билан авариявий ўчган. Оқибатда Тўрткўл ҳамда Беруний туманларида яшовчи 1 минг 900 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган Соат 20 дан 23 дақиқа ўтганида истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Соат 23 дан 22 дақиқа ўтганида Самарқанд вилоятида 110 кВли “Л-Лоиш” электр узатиш тармоғи 10 МВт қувват билан авариявий ўчган. Оқибатда Пастдарғом, Оқдарё, Пайариқ туманларидаги 2 минг 450 та истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган. Соат тунги 12 дан 21 дақиқа ўтганида истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Бугун соат 6 дан 45 дақиқа ўтганида Самарқанд вилоятида кучли ёмғир ва шамол туфайли 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи 50 МВт қувват билан авариявий ўчган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида яна 10 та электр узатиш тармоғи 25 МВт қувват билан қўлда ўчирилган. Оқибатда Ургут ҳамда Пастдарғом туманларидаги 13 минг 700 та истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Соат 7 дан 50 дақиқа ўтганида эса Жиззах вилоятида кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли 6-10 кВли 6 та электр узатиш тармоғи 5 МВт қувват билан авариявий ўчган. Бунинг натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманларидаги 1 минг 300 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан махсус бригадалар тарафидан ушбу носозликлар баратараф қилинмоқда.

11 март куни электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 71 та мурожаат келиб тушди ва барчаси махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Табиий ҳамда суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 59 та мурожаат бўйича ҳам тегишли тартибда тезкор чора-тадбирлар кўрилди.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар Сиз электр энергияси ва газ таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз, электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақамига, шунингдек, 71-207-23-76 телефон рақами ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 қисқа рақамларига, шунингдек, 71-202-11-04 телефон рақами ёки “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги махсус гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/42616

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>