Янгиликлар
Бош прокуратура: Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда
  • 13.03.2024
  • 69

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирларида аниқланишича, фуқаролар О.П ва А.Ч.лар Тошкент вилояти Паркент туманининг “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 3,4 млрд. сўмлик 772,6 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан О.П. ва А.Ч.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом  этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/38598

FacebookInstagramYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>