Янгиликлар
“Masdar” компанияси вакилларидан иборат делегация билан муҳокамалар учрашув бўлиб ўтди
  • 13.03.2024
  • 52

Бугун, 2024 йил 13 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ кичик мажлислар залида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси вакилларидан иборат делегация билан муҳокамалар учрашув бўлиб ўтди.

⚡️ Бугунги кунда Ўзбекистон энергетика соҳасида кўплаб йирик лойиҳаларни амалга ошираётган компания вакилларини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси D.A.Исақулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кутиб олди.

Ишчи масалаларга бағишланган учрашув давомида бугунги кунда ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати, техник-муҳандислик муаммоларининг ечимлари, шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқларини ривожлантиришга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

FacebookInstagramYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>