ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бош прокуратура: Яшаш хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолият бритган фуқаро аниқланди
  • 14.03.2024
  • 35

Хусусан, фуқаро Қ.А. Наманган вилояти Наманган тумани "Элатон" маҳалласидаги яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 938,2 млн. сўмлик 445,7 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро  Қ.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом  этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/38688

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

 

>