Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ: 5 гектар ер майдонига «Яшил белбоғ» барпо этилмоқда
  • 16.03.2024
  • 42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ–199-сон «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига мувофиқ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг тегишли буйруғига асосан, Тошкент вилояти, Бўка тумани, «Дўстлик» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 5 гектар ер майдонига 20 минг дона терак кўчати ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил белбоғ»лар барпо этилиши белгилаб берилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>