Янгиликлар
uzbekistonmet.uz — 5 гектар ер майдонида «Яшил белбоғ» барпо этилмоқда
  • 17.03.2024
  • 44

Аввал хабар  берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ–199-сон фармонига мувофиқ, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг тегишли буйруғига асосан, Тошкент вилояти, Бўка тумани, «Дўстлик» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 5 гектар ер майдонига 20 минг дона терак кўчати ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янада оммалаштириш, экология соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва илғор технологияларни кенг жорий этиш, мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида «Яшил белбоғ»лар барпо этилиши белгилаб берилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

 

>