Қизиқарли хабарлар
Ботқоликлар глобал исиш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беришини биласизми?
  • 27.02.2024
  • 97

Сувли-ботқоқлар карбонат ангидридини ютиш орқали глобал исиш жараёнини секинлаштиради ва ифлосланишни камайтиради. Торфли ботқоқликлар ўзида дунёдаги барча ўрмонлардан кўра икки баробар(!) кўпроқ углерод сақлайди. Афсуски, сувли-ботқоликлар ўрмонларга қараганда уч баравар тезроқ йўқ бўлиб кетмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 1970 йилдан бери дунёдаги барча сувли-ботқоқ жойларнинг 35 фоизи йўқолган. Бунга инсон фаолияти омили сабаб бўлмоқда: қишлоқ хўжалиги ва қурилиш учун ҳудудларни қуритиш, сув ҳавзалари ва тупроқни ифлослантириш, балиқ овлаш ва ресурслардан ҳаддан ташқари фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари шулар жумласидандир.

Манба: https://t.me/clearenergy/2409

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>