Янгиликлар
Пресс-тур: Юқори кучланишли подстанция бошлиқлари учун малака ошириш тадбирлари ташкил этилди
  • 29.03.2024
  • 95

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ишчи тартибдаги йиғилишда Акциядорлик жамияти мутахассис кадрлари малакасини мунтазам ошириб бориш ҳамда уларни замонавий илғор тажрибалар билан таништириш юзасидан қатор вазифалар қўйган эди.

Шу боис, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбоаси А.А.Назиров топшириғига биноан, Акциядорлик жамияти мутахассис кадрлар малакасини ошириб бориш ҳамда уларни замонавий илғор тажрибалар билан таништириш мақсадида, жорий йилнинг 25 март санасидан 29 мартга санасига қадар “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали Ходимларни тайёрлаш марказида, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати билан ҳамкорликда юқори кучланишли подстанциялар бошлиқлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Мисол учун, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 16 нафар подстанция бошлиқлари «ACWA power Sirdarya» АЖ ҳамда «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ энергетика объектларида малака ошириш —пресс-тур тадбирида иштирок этишди.

Суратларда юқори кучланишли подстанция бошлиқлари иссиқлик электр станциялари иш фаолияти ҳамда янги қуриб фойдаланишга топширилган очиқ тақсимловчи қурилмаларга ўрнатилган замонавий ускуна ва жиҳозлар иш тамойили билан яқиндан танишгани акс этган.

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>