Янгиликлар
Акциядорлик жамияти тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ҳамда идоравий қоровул таркиби ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда
  • 01.04.2024
  • 111

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 июндаги “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги ЎЗРҚ-778-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2024 йил 20 мартдаги 63-сонли буйруғига мувофиқ тизим филиаллари тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий қоровул таркиби ходимларини аттестациядан ўтказилмоқда.

Бунинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Магистрал электр тармоқлари филиаллари тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва қоровул таркиби ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг идоравий қўриқлаш хизматига оид меъёрий ҳужжатлари ҳамда Акциядорлик жамиятининг буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилиш бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш юзасидан Ишчи гуруҳ таркиби ҳамда ходимларни аттестациядан ўтказиш жадвали тасдиқланган.

⚡️ “Тошкент магистрал электр тармоқлари”, “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиаллари раҳбарлари тизим филиаллари тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва қоровул таркиби ходимларини билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш юзасидан буйруқнинг иловасида кўрсатилган ишчи гуруҳ аъзолари таркибига киритилган филиал ходимларини белгиланган муддатларда хизмат сафарига юборилиши таъминланди.

Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бекгиланган муддатда Жамият тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва қоровул таркиби фаолияти юзасидан соҳа бўйича саволномалар ишлаб чиқиш ва Акциядорлик жамиятининг филиаллари тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва қоровул таркиби ходимлари аттестациядан ўтказилиши ташкил этилди.

Рақамлаштириш бошқармаси томонидан комиссия аъзоларига идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва қоровул таркиби ходимларини жойларда аттестациядан ўтказиш вақтида видеотасвирга, фотосуратларга муҳрлаш учун мутахассис ажратилган.

Акциядорлик жамияти тизимидаги филиаллар раҳбарлари, Комиссиянинг самарали фаолият юритиши учун, етарли шарт-шароит ва энергетика объектларни ўрганиш учун ташкилий техника, автотранспорт билан таъминласин, ўрганилиши зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маъумотларни ўз вақтида тақдим этиш белгиланган.

Эътиборингизга тақдим этилаётган фото-видео тасвирларда ўтказилган тадбир жараёни акс этган.

✍️ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>