Янгиликлар
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
  • 03.04.2024
  • 53

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ДХХ ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Mo‘minxo‘ja” МФЙ ҳудудидаги уйда яшовчи R.S. тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 587,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда «Т.» фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган N.I. фермер хўжалиги сув насосини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 260,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан “Учқўрғон тумангаз” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “D.S.” МЧЖ раҳбари Р.С. новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 135,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/11018

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>