Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “SMEC International Pty. Limited” (Австралия) ва Tractebel Engineering GmbH (Германия) ҳамда Pamir BV (Бельгия) консорциумлари ўртасида шартнома имзоланди
  • 03.04.2024
  • 53

Бугун, 2024 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ–363-сонли қарорига асосан Осиё тараққиёт  банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган  “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестицион лойиҳаси доирасида  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва халқаро талаблар даражасида олиб борилишини назорат қилиш учун “SMEC International Pty. Limited” (Австралия) консалтинг  компаниялари ўртасида шартнома имзоланди.

Консорциумнинг асосий вазифалари: Эскирган юқори кучланишли электр узатиш линиялари ва 4 та 220 кВли подстанциялар ҳамда Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш жараёнида лойиҳа амалга ошириш гуруҳига кўмаклашиш.

Лойиҳа амалга оширишдан мақсад: Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида мавжуд юқори кучланишли электр узатиш линиялари ҳамда подстанцияларнинг барқарор ва ишончли фаолиятини таъминлаш ва истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

✍️ Инвестиция бош бошқармаси

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>