Янгиликлар
Жорий йилнинг 1-чорагида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1832 та маъмурий иш расмийлаштирилди
  • 18.04.2024
  • 47

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди:

Жорий йилнинг биринчи чорагида “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 2 минг 629 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан: 111,4 млн метр куб табиий газ (167 млрд 100 млн сўм) ва 111,2 млн киловатт-соат электр энергиясидан (166 млрд 700 млн сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами  333 млрд  800 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

 Шунингдек, крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 63 та ҳолат аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 83 млрд 86 млн сўм (21 млн 319 минг киловатт-соат) миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.

 Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1 минг 832 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 989 таси электр энергияси, 843 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

 Инспекциянинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 562 та АЁҚШ ва корхонадан 819 та таҳлиллар олиниб, шундан 44 та ҳолатда 1 млн 617 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.

 Инспекция томонидан истеъмолчиларга Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қуввати 572,7 МВт бўлган жами 2 минг 411 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди. Унга кўра, 1 минг 440 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланди.

Шунингдек, энергетика объектларига тегишли 288 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 192 та объектнинг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди.

 Электр тармоқларининг муҳофаза зоналарига ноқонуний равишда қурилган 9 минг 544 та объект хатловдан ўтказилиб, 8 минг 266 та объект бўйича далолатномалар расмилаштирилиб, 1 минг 530 та обеъктнинг ҳужжатлари суд органларига тақдим этилди. 402 та объектга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

 Истеъмолчиларга электр энергиядан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 39 минг 603 та профилактик тадбир ўтказилди.

 Реактив энергиясини компенсация қилиниши бўйича қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга 23 мингдан зиёд ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда 690 та истеъмолчида реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланди. Берилган ёзма кўрсатмаларни бажармаган 152 та истеъмолчига маъмурий баёномалар тузилди.

 Энергоаудиторлар томонидан ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган 41 та дастур кўриб чиқилиб, шундан 17 тасининг камчиликлари кўрсатилган ҳолда қайтарилди. Шунингдек, корхоналарда энергоаудит текшируви ўтказилишини жадаллаштириш юзасидан 375 та корхонага кўрсатмалар берилди.

 Жисмоний ва юридик шахслардан 489 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 38 таси ижобий ҳал қилинган, 412 тасига тушунтириш берилган, 39 таси ўрганиш жараёнида.

 Энергия ресурсларидан айрим “тадбиркор”ларнинг ноқонуний фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда энергия ресурслар таъминоти барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

 Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан қонунга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг!

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/43475

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>