2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Оқбулоқ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 25.10.2025
  • 6

"Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Оқбулоқ» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш — жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️  ИШ ЖАРАЁНИДА:

   ♦ Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди;

   ♦ Куч трансформаторининг кириткичларидаги мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;

   ♦ Куч трансформаторининг мой сатҳи меъёрига келтирилди;

   ♦ Мойли ўчиргичларнинг изоляторлари тозаланди;

   ♦ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.

Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

http://t.me/JizzaxMET_Axborot