2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Пахтазавод» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари якунланди
  • 25.10.2025
  • 7

Денов шаҳрида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Пахтазавод» подстанциясида электр қурилмаларининг жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда тақсимловчи тармоқларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида техник-профилактик ишлар ҳам бажарилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги  ишлар бажарилди: 

   ♦ Т-2-35 кВ изоляцияси тозаланди;

   ♦ 2-СШ-35 кВ барча уланмалари жорий таъмирдан чиқарилди;

   ♦ ОДКЗ-35 кВ режа асосида релели ҳимоя ва автоматика тизими текширилди;

   ♦ Трансформатор изоляцияси тозаланиб, синов ишлари ўтказилди.

Техник хизмат кўрсатиш жараёнида барча хавфсизлик меъёрларига қатъий амал қилинди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали янгиликларини кузатиб боринг!

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot