2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Қанликўл» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 25.10.2025
  • 3

"Қорақалпоғистон МЭТ" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Қанликўл» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Олиб борилган ишлар:

   ♦ Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди.

   ♦ Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди.

   ♦ Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди.

   ♦ Мойли ўчиргичларнинг изоляторлари тозаланди.

   ♦ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.

Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!

http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot