

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Юқори кучланишли ҳаво тармоқларига хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислари томонидан куз-қиш мавсуми давомида бир қатор амалий ишлар олиб борилмиоқда.
Мисол учун, Филиал тасарруфидаги 35 кВ кучланишли ҳаво тармоқларида қушлар қўнишига қарши махсус тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу чора-тадбирлар йирик қушларнинг электр симларига тегиб зарар кўришини олдини олиш, шунингдек, тармоқдаги авариявий ҳолатларнинг юзага келиш хавфини камайтиришга хизмат қилади.
✅ Маълумот ўрнида: Юқори кучланишли ҳаво тармоқлари таянчларига ўрнатиладиган қушларга қарши тўсиқлар (русча: птицезащитное устройство – ПЗУ) муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳимоя воситаларидир.

⚠️ Бу қурилма икки асосий мақсадга хизмат қилади:
1️⃣ Қушларни электр токи уришидан ҳимоя қилиш: Айниқса йирик қушлар симларга ёки симлар билан ерга уланган қисмларга бир вақтнинг ўзида тегиб қолиши натижасида юзага келадиган электр токи уришининг олдини олиш.
2️⃣ Электр узатиш линиясини ҳимоя қилиш:
♦ Қушларнинг нажаси (ахлати) изоляторлар юзасини ифлослантириши ва бу орқали қисқа туташув ёки изоляторларнинг хусусиятини ёмонлашиши натижасида келиб чиқадиган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш.
♦ Қушларнинг таянч устунида уялар қуришига тўсқинлик қилиш.
♦ Баъзи турдаги ҚҚҚМлар симларнинг узилишини ва линиянинг ўчиб қолишини олдини олишга ёрдам беради (масалан, қушларнинг симларга қўниши ва тебраниши орқали).
Бундай профилактик ишлар электр тармоқларининг сифатли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot