

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали Юқори кучланишли ҳаво тармоқларига хизмати кўрсатувчи мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли «Дамариқ» электр узатиш тармоғида навбатдан ташқари назорат кўриги ҳамда таянч устунларнинг идентификацион рақамлари янгилаш профилактик ишлари амалга оширилди.
⚙️ Кўрик давомида устунлар, изоляторлар ва боғловчи элементларнинг ҳолати текширилди, кераксиз қолдиқлар тозаланди ва хавфсизлик талабларига мувофиқ рақамлар янгиланди.
⚡️ Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилган ҳолда бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot