2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Бойсун» подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 27.11.2025
  • 17

Бойсун туманида жойлашган, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Бойсун» подстанциясида жорий таъмирлаш ва техник хизмат ишлари режа асосида олиб борилди.

⚙️ Таъмирлаш давомида бажарилган ишлар:

♦ Фидерларда аниқланган камчиликлар бартараф этилди;
♦ Мойли ўчиргичларнинг ҳар бири батафсил техник кўрикдан ўтказилди;
♦ Электр қурилмалари назорат кўригидан ўтказилиб, мавжуд носозликлар тўлиқ тузатилди;
♦ Релели ҳимоя ва автоматика тизимлари созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

⚡️ Мутахассислар томонидан барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилиб, генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали

каналига обуна бўлинг! 

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot