

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг тегишли буйруғи асосида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондининг 2025/2026 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кенг кўламли ўрганишлар амалга оширилмоқда.
⚡️ Мазкур топшириқ ижроси доирасида Қашқадарё вилоятидаги шифохоналар, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимлари, электр таъминоти, энергетика инфратузилмаси, хавфсизлик чораларининг ҳолати ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар синчиклаб кўриб чиқилмоқда.
Хусусан, Энергетика вазирлиги мутахассислари томонидан ҳар бир объектнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши учун зарур бўлган жиҳозлар, захира қувват манбалари, техник хизмат кўрсатиш ишлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларининг шайлиги бўйича манзилли ўрганишлар ўтказилмоқда.
⚡️ Ўрганишлар давомида муассасаларнинг барқарор электр энергияси билан таъминланганлик даражаси, мавжуд тармоқларнинг техник кўрсаткичлари, трансформатор пунктлари ва кучланиш тармоқларининг ҳолати кўздан кечирилмоқда.
⇒ Шунингдек, иситиш тизимларининг шайлиги, мавжуд қозонхоналар, ички иситиш тармоқлари, иссиқлик бериш ускуналарининг ҳолати ҳам батафсил таҳлил қилинмоқда.
✔️ Мазкур жараёнлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, аҳолига ва ижтимоий соҳа муассасаларига хизмат кўрсатувчи тизимларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур чоралар белгилаб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ