
Бугун, 2025 йил 20 декабрь куни соат 16:32да «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги «Шаҳрихон» подстанциясидаги 10 кВ ёпиқ тақсимлаш қурилмасида ёнғир содир бўлгани туфайли, автоматик ҳимоя тизими ишлаши натижасида «Олтин-водий» подстанциясидан чиқувчи Л-Сегаза 110 кВ кучланишли электр тармоғи ҳимоя тизимидан ўчган эди.
⚡️ Натижада Андижон вилоятининг Шаҳрихон ҳамда Бўстон тумани истеъмолчиларининг айрим қисми ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари (умумий 30 МВт қувват) вақтинча тармоқда узилган.
⚙️ Айни пайтда масъул ходимлар ва навбатчи бригадалар томонидан ёнғир оқибатлари бартараф этилмоқда, тармоқдан вақтинча узилган истеъмолчиларга бошқа линиялар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда. Қисқа фурсатларда истеъмолчиларга кучланиш берилади.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Айни пайтда «Шаҳрихон» подстанциясидаги АТ-1 трансформаторига кучланиш берилиб, иккинчи трансформаторнинг шикастланган қисми ажратилиб, кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати