2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида амалий машғулотлар давом эттирилмоқда
  • 30.12.2025
  • 20

✍️ 2025 йил 1–30 декабрь кунлари магистрал электр тармоқлари филиалларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида амалий машғулотлар ўтказилмоқда. Шу жумладан, “Хоразм МЭТ” филиалида 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича навбатдаги амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулотда Хоразм вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг Урганч шаҳар "Қутқарув гуруҳи" қисми мутахассислари фаол иштирок этди.

⚡️ Амалий машғулот 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида ёнғин юзага келганда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар тартибига бағишланди.

Тадбир давомида:
▪️ ёнғин содир бўлган ҳолатдаги дастлабки ҳаракатлар;
▪️ ёнғинни ўчириш техникаларидан фойдаланиш;
▪️ жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқлар бажарилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot