2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Болалар қувончи – биз учун энг катта мукофот!
  • 06.08.2026
  • 19

Ёзги таътил мавсумида Амударё ва Бешбулоқ болалар оромгоҳларида филиалимизнинг 18 нафар ишчи-ходимлари фарзандлари мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқаришди.

Оромгоҳ давомида болажонлар турли маданий-маърифий, спорт ва кўнгилочар тадбирларда фаол иштирок этиб, унутилмас таассуротлар билан қайтишди. Уларнинг қувончи ва беғубор табассуми – ҳар бир ота-онага чексиз қувонч бағишлади. Фарзандларимизнинг соғлом, бахтли ва баркамол вояга етиши йўлида яратилаётган бундай имкониятлар келажагимизга қаратилган муҳим эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир.

Бахтли болалик – порлоқ келажак гарови!

 

"Сурхондарё МЭТ "филиали Ахборот хизмати