2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: “Повулғон” подстанциясида амалга оширилаётган модернизация ишлари назоратдан ўтказилди
  • 30.10.2026
  • 36

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги ПҚ-113-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10/6 кВ кучланишли “Повулғон” подстанциясида реконструкция ва модернизация ишлари изчил давом эттирилмоқда. 

Филиал директори Ш.Ш.Камилов томонидан подстанцияда амалга оширилаётган ишларнинг бориши мунтазам равишда ўрганилиб, уларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.

Бунда замонавий ускуналарни ўрнатиш, электр қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда подстанциянинг техник ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ