
Аввал хабар берганимиздек, Юнусобод туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Юнусобод” подстанциясида реле ҳимоясини текшириш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Ишлар доирасида Т-2 куч трансформатори, 35 кВ кучланишли 2-секция шинаси ҳамда 10 кВ кучланишли 2-секция А ва Б шиналари қурилмаларида тегишли техник ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, мавсум ичидаги муҳим вазифаларни ўз вақтида бажаришга қаратилган.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ