Қишнинг аёзли кунларида музлаб қолмаслик ва зиён кўрмаслик бўйича тавсияларимизни беришда давом этамиз. Агар кўчага чиқишингизга тўғри келса, ушбуларни унутманг: ҳавога қараб кийиниш, бош кийимсиз юрмаслик, қулай оёқ кийимда бўлиш, албатта овқатланиб олиш, ўзингиз билан термосда иссиқ чой олиб юриш. Яна баъзи тавсиялар билан #инфографикада танишасиз.
Ҳурматли ватандошлар, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраймиз:
Гидрометеорология хизмати томонидан 9-15 январь кунлари юртимизга Болтиқбўйи ҳудудларидан аномал совуқ келиши ҳақида хабар берилганига ҳам бир ҳафта бўлди.
Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрда “Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-464-сон қарори имзоланди.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг 11 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 58,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоевга таяниб, ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари электр энергетикаси тизимини ислоҳ қилиш борасида Кенияда амалга оширилган ишларни ўрганди.2002-2008 йилларда Кения иқтисодиётида ривожланиш билан бир қаторда энергияга бўлган талаб ўртача 7 фоизга ошган. Мамлакатнинг энергетика тизими эса бу талабни қондира олмасди. Бу ҳолат энергетика тизимида ислоҳотлар зарурлигидан далолат берарди.
Бугунги кунда энергия тежамкорлик масаласи барча давлатларда долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Энергия ресурсларини тежаш, улардан фойдаланиш самадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинмоқда, қатор ҳужжатлар имзоланмоқда, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
“Ангрен” ва “Янги Ангрен” ИЭСлари ишончли бошқарувга берилиши ортидан ўтган уч йилда қарийб 1,5 трлн сўмлик зарар кўрди. Россиядан каррасига қиммат кўмир импорт қилинган. Охир-оқибат шаҳарда одамлар совуқ кунлари ойлаб иссиқликсиз қолди. Давлат асосий мулкини “ишончли бошқарувчи”дан қайтариб олишга шошилмаяпти.
Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида фаолият юритиб келаётган “МАРОҚАНД СИФАТ ТЕКСТИЛ” МЧЖга қарашли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сехда фойдаланилган электр энергияси сунъий равишда пасайтирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб килиб келинаётганлиги аниқланди.
Қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ (Ички ишлар ва Прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда) томонидан ўтказилган назорат тадбирида Тошкент вилоятида жойлашган АГТКШ табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида электр энергиясига ноқонуний уланиб, катта миқдордаги электрни талон-торож қилганлик ҳолати аниқланди.
Айни қиш чилласида янги муаммоларни кўндаланг қўймоқда Зукко муштарий дарҳол тушуниб етди, деб ўйлайман. Неча йиллардирки, шиддаткор фасл — қиш олдимизга иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида электр ускуналарида бажариладиган ишлар тунги соатларда амалга оширилмоқда. Албатта, бу қиш кунларида электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ошгани билан боғлиқдир.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.
Инсонга эътибор қаратиш, унинг турмуш-тарзидан тортиб кўнглидаги орзу-ўйларигача бўлган катта масофани қамраб олган дастуриламал яратишнинг ўзи бўлмайди.
2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида газ ва электр масаласига тўхталди, келаси йил Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича асосий музокаралар якунланишини айтди, ҳудудларни беш хил тоифага бўлишни таклиф қилди.
Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган ҳар бир вазифа, таклиф ва топшириқ шу заминда яшовчи аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади.
Президентимизнинг Олий Мажлисга, бутун Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини тингладик. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида энергетика соҳасига, уни ислоҳ этиш учун биринчи галдаги вазифаларга қайта-қайта тўхталиб ўтди.