ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бош прокуратура: ёқилғи-энергетика тизимидаги ноқонуний уланишлар бўйича рейд тадбирлари кучайтирилади
  • 10.10.2023
  • 63

Аввал хабар берганимиздек, Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Фарғона вилояти энергетика объектларида ўрганиш ўтказган, вилоятида фаолият юритувчи иссиқлик электр станциясидаги ишлаб чиқариш жараёни, электр жиҳозлар ҳамда трансформатор пунктларини таъмирлаш цехлари, юқори кучланишли электр ускуна ва жиҳозларнинг мавсумига тайёргарлиги ўрганилган эди.

Бу сафарги манзил Навоий вилояти. Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Навбаҳор ва Нурота туманларида ёқилғи-энергетика тизимидаги ноқонуний уланишлар, электр энергияси ва табиий газни талон-торож қилиш ва хўжасизларча фойдаланиш, ўзбошимчалик билан тармоқларга уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини кучайтириш ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз чоралар кўриш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

▶️ Манба

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>