Янгиликлар
Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Фарғона вилояти энергетика объектларида ўрганиш ўтказди
  • 27.09.2023
  • 126

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида фаолият юритувчи иссиқлик электр станциясидаги ишлаб чиқариш жараёни, "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тасарруфидаги электр жиҳозлар ҳамда трансформатор пунктларини таъмирлаш цехлари, шунингдек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖдаги электр ускуна ва жиҳозларнинг электр узатиш жараёни барқарорлиги ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилган ишларини ўрганишди.

⚡️ Бундан ташқари, туман (шаҳар) электр тармоқлари ҳамда газ таъминоти корхоналарининг авария содир бўлганда навбатчи бригадалар шайлиги билан танишилди.

Корхоналар фаолияти билан танишиш жараёнида ишларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Манба: Бош прокуратура

FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>