Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 17.01.2024
  • 52

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Андижон магистраль электр тармоқлари" филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:

1️⃣ Реле ҳимояси ва электр синов хизматига, тармоқ корхоналарининг изоляциялаш ва ортиқча кучланишдан сақлаш хизматлари муҳандиси ( лаборатория), 2 нафар;

2️⃣ Реле ҳимояси ва электр синов хизматига, аппаратуралар, реле ҳимояси ва автоматика хизматларини таъмирлаш бўйича электромонтёр (500 кВли «Лочин» подстанциясига), 1-нафар;

3️⃣ Диспетчерлик ва технологик бошқарув хизматига, телефон алоқаси ва радиолаштириш линияси иншоотлари электрмонтёри, 1-нафар.

❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича: олий маълумотли, ягона электр энергетикаси тизими корхоналарида иш тажрибасига эга ёш ва ишга масъулият билан ёндашадиган бўлиши лозим.

✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).

☎️   Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +99874-228-40-59.

Электрон почта: andijon@uzbekistonmet.uz

❇️ МАНЗИЛ: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.

Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.

⇒  Онлайн резюме

Бошқа эълонлар: ⇒  «Бўш иш ўринлари» рукнида.

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>