Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар
  • 31.01.2023
  • 649

Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасининг kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz электрон почталарига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: uzbekiston_met@exat.uz; info@uzbekistonmet.uz

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятинининг асосий вазифалари электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан (мулкчилик шаклидан қатъий назар) харид қилиш, магистрал электр тармоқлари орқали экспорт-импорт, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш, тасарруфидаги тармоқларни эксплуатация қилиш ва ривожлантириш ҳамда бошқа давлатлар билан электр энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишдан иборат.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда (uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги cаҳифаларида эълон қилинган ҳар бир бўш ишни учун тўпланган) тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади.

Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар (маълумоти, иш тажрибаси, қайси тилларни билиши ва бошқа кўрсаткичлар) бўш иш ўрни мавжуд бўлган бошқарма ёки бўлим мутахассисларига маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Номзодлар махсус комиссия (бир неча мутахассис ҳамда раҳбарият вакилларидан иборат Комиссия видеоёзув ва Акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати иштирокида) суҳбат ўтказади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида тез-тез эълон қилиниб, бу ҳақдаги ойлик ҳисоботлар ҳар ойнинг 10 санасигача Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб борилмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида uzbekistonmet.uz «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган. Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғлаб, иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Ҳурмат билан,

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛЕКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz  

Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati 

Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet 

Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

Одноклассникиi https://ok.ru/group/61026265792660

Utube видеофайллари https://utube.uz/ru/users/7208

Youtube видеофайллари https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg 

Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz 

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz 

« Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>