Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари фуқаролар мурожаати бўйича шахсий қабул ўтказди
  • 28.03.2024
  • 100

Бугун, 2024 йил 28 март куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.

Бу сафарги шахсий қабулда Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ташриф буюрган ишлаб чиқарувчи корхона вакилларининг мурожаати тингланди. Қабул давомида Харидлар бошқармаси, Ахборот хизмати ва мурожаатлар билан ишлашга масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 341-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий низомнинг 56-бандида Давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилиши ҳамда бу ҳақдаги ахборот расмий веб-сайтларида эълон қилиш белгиланган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>