Мурожаат мазмуни: Оҳангарон шаҳар Саноат ҳудудида жойлашган «MEGA STEEL TRADE PRO» МЧЖ ҚК корхонаси 20 000 кВт қувват билан таъминлаш учун «ҲEТ» АЖ Тошкент ҳудудий филиалига мурожаат қилган ва ҳудудий филиал томонидан техник шарт олиш ҳамда электр тармоқларига уланиш учун «Миллий электр тармоқлари» АЖга мурожаат қилишимизни маълум қилинган.
Мурожаат мазмуни: ШИКОЯТ Фарғона тумани «Шоҳимардонобод» МФЙда “Mahkam Fayz Niholi” фермер хўжалигига дадам Эргашев Маърифжон раҳбарлик қилиб келмоқда. Фермер хўжалик ер майдони 6 гектарни ташкил этади. Боғдорчиликга ихтисослаштирилган. Ер майдонига туташ ҳудудда тик сув қудуғи (насос) бор. Тик сув қудуғи менинг — Дилмурод Махкамов номида.
Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! 3 та омборхонам бор, ҳар бирига 2024 йил 4 январь санасида электр ҳисоблагич (счётчик) ўрнатилган ва ҳозирги кўрсаткичи 1 — 4560 кВ, 2 — 1380 кВ,3 — 260 кВ кўрсатмоқда (03.06.2025 сана ҳолатига). Бизда бир киловатт учун 1070 сўмдан тўланганда, ҳамма кўрсатгичлар қўшилганда: 6200 кВ × 1070 = 6 634 000 сўм бўлади. Мен 2024 йил декабргача 4 810 000 сўм тўлаганман ва 2025 йил 3 июнгача 1 400 000 сўм тўлаганман. Менинг ҳисобим бўйича қарзим 423 000 сўм, лекин электр энергия ходимлари қарзим 2,0 млн сўмдан ошиқлигини айтишяпти. Шуни ким тўғри ҳисоблаб бера олади?
Мурожаат мазмуни: “Алишер Полиз экинлари фермер хўжалиги маъмурияти шуни ёзиб маълум киладики, бизга 220/110/10 кВ кучланишли «Сувли» подстанцияси СШ-3 дан захира қуввати учун техник шарт олиш учун амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.”
Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! Сизлардан илтимос қиламан, ёрдамингиз керак! Ҳисоблагич (счетчик рақами 023198006355), шу рақам бўйича ҳисоб рақами (лицевой счёт) керак бўлаяпти.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мен электр энергетика йўналишида таҳсил оламан. Ҳозирда 2-курсман. МЭТга (магистрал электр тармоқларига) ишга кириш ниятим бор. Менда нимам бўлса (масалан, тил сертификати) МEТ мени ишга дарҳол олиб қолади? Олий таълимни энди битириб борган кадрлар қандай қилиб 3 йил стаж тўплайди?
Мурожаат мазмуни: Фарғона вилояти Қўштепа тумани электр тармоқларига мурожаатим шундан иборатки, Қўштепа тумани Каттаболтакўл қишлоғи, Ёшлик кўчаси 234-уй ёнидаги маҳаллада ёғоч столбаларни бетон столбага алмаштириш бўйича 2 йилдан буён мурожаат йўллаб келаман.
Мурожаат мазмуни: «Next construction» масъулияти чекланган жамияти, Сизга ушбу оркали шуни маълум киладики, Жамиятимизнинг 344483-сонли электр энергияси ташкилоти билан тузилган шартномаси мавжуд.
Мурожаат мазмуни: Хоразм вилояти, Гурлан туманида аукционга чиқарилиши керак бўлган бўш ер учаскаларини туман мутасадди ташкилотлар томонидан асоссиз равишда рад қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мурожаат мазмуни: Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласининг чекка ҳудудида 30 хўжалик яшаймиз.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Тармоққа янги уланишим керак. Шу вақтгача уланмаган уй. Шунга тармоқга уланиш учун сарфланадиган маблағлар тўғрисида маълумот олмоқчиман.