Қанликўл туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Қанликўл» подстанциясида режага асосан Т-2-110 кВ, ВТ-2-35 кВ, Л-Дийханабад-35 кВ, КРУН-2-СШ-10 кВ ва ТС-2-10 кВ электр қурилмаларининг изоляциясини текшириш ишлари олиб борилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Бундан ташқари, «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари эса лойиҳа йўл харитасига мувофиқ давом эттирилмоқда.
Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун