2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларини ишончлилигини оширишга қаратилган профилактика ишлари давом эттирилмоқда
  • 20.10.2025
  • 17

Аввал хабар берганимиздек, 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш ҳаво тармоғида техник кўрик давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мутахассислар томонидан сейидаги ишлар бажарилди:

▪️ сим тутқичлари ва изоляторлар техник ҳолати текширилди;

▪️ эскирган қисмлар алмаштирилди;

▪️ тармоқнинг механик мустаҳкамлиги қайта тикланди.

Куз-қиш мавсумида электр таъминотида узилишлар юзага келмаслиги ва тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида мутахассислар томонидан зарур профилактик ва таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, электр энергиясини етказиб бериш ҳамда давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot