

Денов шаҳрида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Пахтазавод» подстанциясида электр қурилмаларининг жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда тақсимловчи тармоқларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида техник-профилактик ишлар ҳам бажарилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
◾️ Т-2-35 кВ изоляцияси тозаланди;
◾️ 2-СШ-35 кВ барча уланмалари жорий таъмирдан чиқарилди;
◾️ ОДКЗ-35 кВ режа асосида релели ҳимоя ва автоматика тизими текширилди;
◾️ Трансформатор изоляцияси тозаланиб, синов ишлари ўтказилди.
Техник хизмат кўрсатиш жараёнида барча хавфсизлик меъёрларига қатъий амал қилинди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!