2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: 220 кВ кучланишли «Ноибобод-1» электр узатиш ҳаво тармоғи — Термиз тумани
  • 24.10.2025
  • 54

► Сурхондарё вилояти

✍️ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида малга оширилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида айни пайтда Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хизмат сафарининг дастлабки манзили "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали маъмурий биноси бўлиб, Дадажон Айнақулович Филиал раҳбариятининг бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади ва модернизация лойиҳалари юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. 

Сўнгра хизмат сафари 220 кВ кучланишли «Ноибобод-1» электр узатиш тармоғининг чегарадош ҳудудлардан ўтган қисмида олиб борилаётган таъмирлаш-созлаш ишлари билан танишиш билан давом этди.  

⚙️ Аввалроқ хабар берилганидек, қўшни Афғонистон Ислом Республикаси энергетика компанияси тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Ноибобод-1 электр узатиш ҳаво тармоғида носозлик юзага келган эди. Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси мутахассислар билан амалга оширилаётган ишларнинг сифати, муддати ва техник-муҳандислик ечимларига оид масалаларни атфофлича таҳлил қилиб, масъулларга топшириқлар берди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot