

«Самарқанд» подстанциясида куз–қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга тезкор жавоб бериш мақсадида аварияга қарши машғулотлар ўтказилди. Машғулот давомида диспетчерлик бошқаруви, навбатчи ходимлар ҳаракатлари, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.
Тадбирда қуйидаги масъул мутахассислар иштирок этди:
♦ Жамшид Халимов — бош муҳандис ўринбосари;
♦ Акрам Шаманов — махсус ишлар ва хавфсизлик бўйича етакчи мутахассис;
♦ Сарвар Ҳайдаров — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи;
♦ Улуғбек Раҳматов — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ