

⚡️«Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан қуйидаги энергетика объектларида техник профилактика ишлари олиб борилди:
♦ 110/35/6 кВ кучланишли «Хўжайли» ва «Тўрткўл» подстанцияларида режага асосан Т-2-110 кВ, ВТ-2-35 кВ, РВС-35 кВ, Т-1-110 кВ, РВС-1-35 кВ, ОСВ-110 кВ, МСВ-35 кВ ва КРУН-И-СШ-6 кВ электр қурилмаларининг изоляциясини текшириш ишлари олиб борилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
♦ 110/35/6 кВ кучланишли «Қаратау» подстанциясида режага асосан Т-2-110 кВ, ВТ-2-110 кВ, РВС-2-35 кВ, ТС-2-6 кВ ва КРУН-ИИ-СШ-6 кВ электр қурилмаларининг изоляциясини текшириш ишлари олиб борилди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
⚙️ Олиб борилган техник профилактика ишлари қуйидагиларни ташкил этди:
♦ Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди;

♦ Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;
♦ Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;
♦ Мойли ўчиргичларнинг изоляторлари тозаланди, контактларнинг бўшаган жойлари мустаҳкамланди;
♦ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.
Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!
http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot