

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари мутахассислари иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.
✅ Ўқув машғулоти давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан ишчи-ходимларга фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, хусусан зилзила содир бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги бўйича амалий кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, миллий таълим платформаси — fmiplatforma.uz орқали филиал ходимларининг малакасини мустақил ошириш имкониятлари ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали
телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot