

“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли «Л-В-1-К-2» электр узатиш тармоғига янги қурилган 35/10 кВ кучланишли «Иссиқхона» подстанциясини улаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Улаш жараёнида симларни тортиш, уланиш жойларини тайёрлаш, техник ўлчовлар ўтказиш ҳамда тармоқнинг электр параметрларини текшириш ишлари бажарилди. Мазкур ишлар янги подстанцияни электр тармоғига хавфсиз ва барқарор улаш ҳамда электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.
Техник-муҳандислик амалиётлари мутахассислари томонидан хавфсизлик техникаси талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали