

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Чиноз туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Фарҳод» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида Т2 трансформатор ва электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш, зарур эҳтиёт қисмларни алмаштириш, шунингдек, энергетика объектининг эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.
Хусусан, подстанциядаги асосий ускуналар бўёқланиб, уларнинг ташқи кўриниши янгиланди. Бу эса нафақат жиҳозларнинг хизмат муддатини узайтириш, балки объектда меҳнат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
⚡️ Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot