2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида ҳимоя тизими қурилмасига улаш ишлари амалга оширилди
  • 28.11.2025
  • 8

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамятининг «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида 83-сонли топшириқномага асосан Л-Ф-Ку 220 кВ тақсимловчи қурилма линиясининг юқори частотали тўсқичини алмаштириш ҳамда  Л-Ю-Р 110 кВни 6 кВ ҳимоя тизими қурилмасига улаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, энергетика объекти ҳудудининг эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилди.

⚡️  Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфининг олдини олишга хизмат қилади.

⇒ Қурилиш-монтаж, техник профилактика ва ободонлаштириш ишлари хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot