2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АВВАЛГИ ВА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ: 35/10 кВ кучланишли «Водий» подстанцияси — Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани
  • 28.11.2025
  • 6

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани

✔️ 35/10 кВ кучланишли «Водий» подстанцияси

► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ

35/10 кВ кучланишни «Водий» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар подстанциянинг ишончли ва хавфсиз фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг эстетик ҳолатини замон талабларига мослаштиришга қаратилди.

⚙️ Мисол учун, қуввати 2 500 кВА бўлган Т-1 ва Т-2 трансформаторининг айрим элементларида эскириш, шунингдек, ташқи қоплама қисми корозия (зангланиш) белгилари кузатилгани сабабли қўшимча техник хизмат кўрсатиш талаб этиларди.

► ИШ ЖАРАЁНИ:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамятининг «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг малакали мутахассислари трансформаторни батафсил техник кўрикдан ўтказишди. Сирт қисмидаги занглаган жойлар махсус усулда тозаланиб, коррозияга қарши ҳимоя берувчи бўёқ қатлами билан қопланди. Шунингдек, қурилманинг асосий техник кўрсаткичлари синовдан ўтказилиб, зарурий созлаш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.

► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:

Ҳозирда Т-1 трансформаторида белгиланган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Қурилма янгиланган ташқи кўриниш ва созланган техник ҳолатда барқарор ишлашга тўлиқ тайёр ҳолига келтирилди. Т-2 трансформаторида ҳали таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

⚙️ Бугунги кунда «Водий» подстанцияси янгича қиёфа касб этиб, техник ва эстетик жиҳатдан анча яхшиланди. Бу эса, нафақат электр таъминотининг барқарорлигини таъминлайди, балки ҳудудда энергия инфратузилмасининг самарадорлигини ҳам оширади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг!

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot