

1️⃣ Тармоқларда ҳаракатланувчи роботлар
Юқори технологияли роботлар электр узатиш тармоқлари бўйлаб ҳаракатланиб, муз қатламини (музламани) механик усулда кесади ёки майдалайди.
Афзалликлари:
♦ Юқори кучланиш остида ишлашга мосланган;
♦ Инсон омили ва хавфни камайтиради;
♦ Узоқ масофали магистраль линиялар учун самарали.
2️⃣ Дронлар ёрдамида муздан тозалаш
Ер орқали етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда дронлар қўлланилади.
Афзалликлари:
♦ махсус мосламалар билан муз ва қорни уриб туширади;
♦ контактсиз механик таъсир кўрсатади;
♦ Бу усул айниқса тоғли ва чекка ҳудудларда самарали.
3️⃣ Қўлда ишловчи бригадалар
Автоматлаштириш етарли бўлмаган ёки жуда оғир музлаш ҳолатларида:
♦ малакали электр монтёрлар устунларга чиқиб, махсус техника ва “ҳот тоол”лар ёрдамида музни қўлда тозалайди;
♦ Бу усул секинроқ ва хавфлироқ бўлсада, баъзи вазиятларда зарур бўлади.
Нима учун бу муҳим?
❗️ Электр узатиш тармоқ симларида муз ва қор йиғилиши қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:
◾️ ўтказгичларнинг оғирлашиши ва осилиб қолиши;
◾️ кучли шамол ва бўронларда узилишлар;
◾️ электр таъминотида носозликларга сабаб бўлиши;
◾️ таянчлар ва изоляторларга хавфли механик юклама бериши.
Интернет маълумотларидан фойдаланиб тайёрланди.
✍️ Диёрбек Тожиқулов, Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармаси 2-тоифали мутахассиси
⚡️ Каналга обуна бўлиш учун: ⇒ https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати